Самарқанд вилояти имом хатиблари ўзлари таълим олган ўқув муассасаларига китоблар совға қилмоқдалар

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 19 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан тўғри фойдаланиш кўникмасини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида навқирон авлод ўртасида китобга меҳрни уйғотиш ташаббуси илгари сурилган эди.

Ушбу ташаббусни қўллаб қувватлаш мақсадида Самарқанд вилояти бош имом хатиби Зайниддин Эшонқулов ўзи таҳсил олган Ургут туманидаги 54-умумтаълим мактабига китоб совға қилди. Вилоятдаги барча имом хатиблари ҳам таълим муассасалари, хусусан, ўзлари ўқиган мактаблар кутубхонасига шахсий жавонидан китоблар совға қилмоқдалар.