Самарқанд вилояти мактабларида жами 606 нафар педагог кадрларга эҳтиёж мавжуд
Мактабларда асосан инглиз тили (81), рус тили ва адабиёти (74), она тили ва адабиёти (57), информатика (51), жисмоний тарбия (37), математика (33), химия (32), биология (30), физика (28), бошланғич таълим (28), немис тили (27), мусиқа (26), тасвирий санъат ва чизмачилик фани (24) мутахассисликларига эҳтиёж бор.
Ҳудудлар кесимида - Нуробод туманида 167 нафар, Қўшработ туманида 158 нафар, Нарпай туманида 58 нафар, Ургут туманида 47 нафар, Иштихон туманида 38 нафар, Пайариқ туманида 32 нафар ва Паст Дарғом туманида 30 нафар ўқитувчига эҳтиёж бор.
Шу жумладан, таълим даражаси юқори бўлмаган 269 та умумий ўрта таълим мактабида педагогларга бўлган эҳтиёж 420 нафарни ташкил этади. Туман (шаҳар)лар кесимида таҳлил қилинганда энг катта кўрсаткич Қўшработ тумани (114)да, Нуробод (98)да, Ургут (54)да, Нарпай (40)да, Паст Дарғом (32)да, Пайариқ (14)да ўқитувчиларга эҳтиёж мавжуд.
Вилоят бўйича олис ҳудудда жойлашган 62 та умумтаълим мактабларида педагогларга бўлган эҳтиёж 169 нафарни ташкил этади. Шундан Қўшработ туманида 109 нафар, Нуробод туманида 51, Каттақўрғон туманида 6, Пайариқда 5 ва Пахтачи туманижа 1 нафар ўқитувчига эҳтиёж бор.
Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармасининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаси орқали вилоят мактабларида ўқитувчиларга бўлган эҳтиёж мактаблар ва мутахассисликлар кесимида очиқ эълон қилинади. Бу ҳақда вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Шунингдек, ish.uzedu.uz орқали ҳам бу ҳақда маълумотга эга бўлиш мумкин, дейилади хабарда.