Самарқанд вилояти ХОСПЕС марказидан 23, Нарпай туманида 18 нафар фуқаро уй карантинига олинган
Кеча, 6 июль ҳолатига кўра, вилоят ички ишлар ходимлари томонидан карантин қоидаларига риоя қилмаган шаҳар ва туманлар фуқароларга нисбатан кун давомида 474 та баённома тузилган.
Мавсум давомида 55 204 та маъмурий ҳамда 2 та жиноий баённома расмийлаштирилган.
Вилоят ХОСПЕС марказидан 23, Самарқанд туманидаги саломатликни тиклаш шифохонасидан 37, шунингдек, Нарпай туман тиббиёт бирлашмаси юқумли касалликлар бўлимидан 18, Оқдарёдан 13, Қўшработдан 3, Ургутдан 3 нафар фуқаролар уй карантинига олинган.
Шу кунларда юқумли касалликлар клиник шифохонасида 93, Каттақўрғон шаҳридаги реабилитация марказида 6, Ургутда 2, Тойлоқда 3, Самарқанд туманида 7, Пахтачида 12, Паст Дарғомда 2, Пайариқда 49, Қўшработда 2, Оқдарёда 9, Самарқанд туманидаги саломатликни тиклаш шифохонасида 31, ХОСПЕС марказида 50 нафар фуқаролар умумий карантин ҳолатида сақланмоқда.
Ҳозиргача вилоятда 495 кишида Covid-19 аниқланган. Уларнинг 93 нафари вилоят юқумли касалликлар клиник шифохонасида даволанмоқда.
Самарқанд вилояти коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича тадбирларни мувофиқлаштириш ҳудудий идоралараро штаби.