Самарқанд вилояти ЙҲХБнинг ҳайдовчи ходимлари тест топширди
Самарқанд вилояти йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида ички ишлар органларида автомототранспорт воситалари бириктирилган ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув-семинар бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги «Ички ишлар органларининг ходимларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 февралдаги «Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари қабул қилинган эди.
Қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларининг хизмат автомототранспорт воситалари бириктирилган ходимлари билан малака ошириш ўқув курслари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг профессор-ўқитувчилари томонидан жойларда сайёр ўқув курслари, хизматдан ажралмаган ҳолда, тасдиқланган ўқув дастурига асосан ташкил этилмоқда.
Семинарда ЙҲХБ ходимлари ўқув курси якуни бўйича тест синовларидан ўтказилди.
Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати.