Самарқанд вилояти йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига фуқаролардан 1314 та қоидабузарлик ҳолатлари бўйича мурожаат қилинди

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 сентябрдаги “Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан жисмоний ва юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларига ўрнатилган видеорегистраторлар орқали қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги Низом ишлаб чиқилганди.

Унга асосан 2019 йил 1 июльдан бошлаб, жорий йилнинг 16 октябрь кунига қадар Самарқанд вилояти ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг ижтимоий тармоқлардаги сайтига 1314 та қоидабузарликлар билан боғлиқ мурожаатлар келиб тушди.

Ушбу мурожаатлар бўйича 230 дан зиёд ҳолат бўйича тўловлар амалга оширилди, 620 дан ортиқ ҳолатларга тўловлар қилиниши назарда тутилмоқда. Ҳаракатланиш қодабузарликлари қайд этилган фото ва видео материаллар, қоидабузарлик ҳолатлар бўйича ҳайдовчиларга нисбатан қонуний чоралар кўрилмоқда.

Бошқа ҳаракатлар иштирокчиларининг хавфсизлик қоидаларига риоя қилган, лоқайд бўлмаган фуқароларга миннатдорчилик билдирамиз.

Самарқанд вилояти ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати.