Самарқанд вилоятида 10,7 фоиз абитуриент талабаликка қабул қилинди

Давлат тест маркази Самарқанд вилоят бўлими маълумотига кўра, 2020-2021 ўқув йилида вилоятда 137 271 нафар абитуриент олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтган бўлиб, уларнинг 14 684 нафари, яъни атиги 10,7 фоизи талабаликка қабул қилинган.

Туман (шаҳар)лар кесимида олиб қаралганда, энг кўп талаба ўқишга кирган ҳудудлар:
1. Нарпай тумани – 12,7 фоиз.
2. Пахтачи тумани – 12,4 фоиз.
3. Самарқанд шаҳри – 12,2 фоиз.

Нарпай туманидан 7769 нафар абитуриентдан 989 нафари, Пахтачи туманидан 6658 нафар абитуриентдан 827 нафари, Самарқанд шаҳридан 13 208 нафар абитуриентдан 1612 нафари талабаликка тавсия этилган.

Энг кам талаба ўқишга кирган ҳудудлар:
1. Ургут тумани – 7,1 фоиз.
2. Самарқанд тумани – 8,3 фоиз.
3. Тойлоқ ва Жомбой туманлари – 9,2 фоиздан.

Ургут туманидан 13 819 нафар абитуриентдан 983 нафари, Самарқанд туманидан 6393 нафар абитуриентдан 531 нафари, Тайлоқ туманидан 7092 нафар абитуриентдан 653 нафари ва Жомбой туманидан 6600 нафар абитуриентдан 600 нафари талаба бўлган.

Хуршида Эрназарова.