Самарқанд вилоятида 2 та олий таълим муассасаси ташкил этилади

“Самарқанд вилоятида юқори малакали кадрлар тайёрлаш тизимини кенгайтириш ва янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасига асосан Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида Самарқанд давлат университетининг Каттақўрғон филиали ҳамда Тошкент давлат транспорт университетининг Каттақўрғон филиалини ташкил этиш кўзда тутилган. Бу ҳақда Давлат тест маркази хабар бермоқда.
👉 СамДУнинг Каттақўрғон филиали ва Транспорт университетининг Каттақўрғон филиали таълим фаолияти 2020-2021 ўқув йилидан бошланади.