Самарқанд вилоятида қидирувдаги шахсларнинг 72 нафари Россия Федерациясида ушланган
2019 йилнинг 7 ойи давомида Самарқанд вилояти бўйича жами 972 та қидирувда бўлган жиноятчилардан олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида 221 таси ушланган, 746 нафари қидирилмоқда. Ўтган йилнинг шу даврида 1279 та қидирувда бўлган шахслардан 358 таси ушланган бўлиб, 921 та қидирувдаги жиноятчи қолдиқда қолган.
Жорий йилнинг 7 ойи давомида Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармаси ва Самарқанд вилояти прокуратураси раҳбариятининг ташаббуси билан қидирув йўналишида амалга оширилган ишлар, яъни вилоят бўйича жами қидирувда бўлган 972 нафар шахсларнинг яқин қариндошлари ва жойлардаги кенг жамоатчилик иштирокида тушунтириш ишлари олиб борилганлиги боис қуйидаги ижобий натижаларга эришилди.
Қидирувдаги шахсларнинг яқин қариндошлари билан олиб борилган суҳбат ва тушунтириш ишлари давомида ўз ихтиёри билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга 32 нафар қидирувдаги шахслар келганлиги сабабли уларга нисбатан муқаддам қўлланилган қамоқ, муносиб хулқ атворда бўлиш ҳақидаги тилхат эҳтиёт чораларига ўзгартирилди.
Ҳозирги кунда 746 нафар қидирувдаги шахслардан 72 нафари Россия Федерациясининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ушланган. Уларни Ўзбекистон Республикасига этап қилиб олиб келиш масаласи билан боғлиқ ҳужжатлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
Шунингдек 2019 йилда бошқа давлатларда яшириниб юрган 36 нафар қидирувдаги шахслар аниқланиб Ўзбекистон Республикасига қайтарилиб олиб келинди.
Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ.