Самарқанд вилоятининг ўтган йилги ҳудудий ташқи савдо айланмаси 959,5 миллион долларни ташкил этди
Ташқи иқтисодий фаолият
1. Самарқанд вилояти 2019 йилдаги ҳудудий ташқи савдо айланмаси 959,5 миллион долларни ташкил этиб, 2018 йилга нисбатан 247,3 миллион долларга ёки 134,7 фоизга ўсган.
2. 2019 йил ҳудудий ташқи савдо айланмаси таркибида экспорт 207,8 миллион долларни ташкил этиб, жами ташқи савдо айланмасининг 21,7 фоизини ташкил этган. Импорт эса 751,7 миллион доллар бўлиб, жами ташқи савдо айланмасининг 78,3 фоизини ташкил этган. Ҳудудий импортнинг экспортдан кўплиги 543,9 миллион долларни ташкил этган.
Импорт
3. Самарқанд вилояти ҳудудий импорти 751,7 миллион АҚШ доллар. Бу кўрсаткич 2018 йилга (583,1 миллион АҚШ доллари) нисбатан 168,6 миллион АҚШ долларига ёки 28,9 фоизга кўпайган.
4. 2019 йилда вилоятда импортёрлар сони 1461 тани ташкил этиб, 2018 йилга нисбатан (913 та) 60,0 фоизга ошган.
5. Ички бозор эҳтиёжини чуқур ўрганган ҳолда импорт амалга оширилиши натижасида импорт қилинган товарлар (ТИФ ТН ташқи иқтисодий фаолият товарлари номенклатураси) сони 2461 тани ташкил этиб, 2018 йилга нисбатан (1976 та) 24,5 фоизга ошган.
6. Янги лойиҳаларни амалга ошириш ва мавжуд қувватларни модернизация қилиш тадбирлари кўпайгани эвазига технологик асбоб-ускуналар импорти 2019 йилда 180,6 миллион долларни ёки вилоят ҳудудий импортининг 24,0 фоизини ташкил этиб, 2018 йилга нисбатан (176,8 миллион доллар ёки 30,3 фоиз) 3,8 миллион долларга кўп бўлган.
Импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришларнинг ўсиши натижасида:
7. Истеъмол товарларининг импорти 80,6 миллион АҚШ доллари бўлиб, 2018 йилга нисбатан (89,6 миллион АҚШ доллари) 9,0 миллион долларга камайган ва жами товарлар импортидаги улуши 10,7 фоизни ташкил этиб, 2018 йилга нисбатан (15,4%) 4,7 фоизга камайган.
8. Истеъмол товарлари орасида озиқ-овқат маҳсулотлари импорти улуши 30,8 фоизни ёки 24,8 миллион долларни ташкил этиб, 2018 йилга нисбатан (51,9 фоиз ёки 46,5 миллион доллар) 21,1 фоизга ёки 21,7 миллион долларга камайган.
9. Электротехника ва унинг қисмлари импорти 2019 йилда 17,5 миллион долларни ёки вилоят ҳудудий импортининг 2,33 фоизини ташкил этиб, 2018 йилга нисбатан (29,4 миллион доллар ёки 5,04 фоиз) 11,9 миллион долларга камайган.
10. Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари импорти 2019 йилда 17,4 миллион долларни ёки вилоят ҳудудий импортининг 2,32 фоизини ташкил этиб, 2018 йилга нисбатан (34,0 миллион доллар ёки 5,82 фоиз) 16,6 миллион долларга камайган.
11. Ҳайвонлар учун озуқалар импорти 2019 йилда 21,1 миллион долларни ёки вилоят ҳудудий импортининг 2,81 фоизини ташкил этиб, 2018 йилга нисбатан (28,3 миллион доллар ёки 4,85 фоиз) 7,2 миллион долларга камайган.