“Самарқанд” халқаро аэропортида ов қуроли гильзалари ушлаб қолинди

“Самарқанд” халқаро аэропортига “Шереметьево-Самарқанд” йўналишидаги авиарейс билан учиб келган фуқаро А.К. “қизил” йўлак орқали божхона назоратидан ўтаётганида унинг ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республика Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Шундан сўнг, унга тегишли бўлган сумка холислар иштирокида текширилганда, сумкада жами 50 дона 12 мм калибрли ов қуроли гильзалари борлиги маълум бўлди.

Фуқаро А.К. томонидан олиб келинган ов қуроли гильзалари йўловчи божхона декларациясига ёзиб кўрсатилмаганлиги ойдинлашгач, унга нисбатан божхона ходимлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилди ва судга юборилди.

Суд мажлиси қарорига кўра, фуқаро А.К. маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этганликда айбдор деб топилди. Унга тегишли бўлган ов қуроли гильзалари йўқ қилинди.