Самарқанд Халқаро туризм академияси октябрь ойида фаолият бошлайди
2023 йил 16-20 октябрь кунлари Самарқандда ўтказилган БМТ Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеясининг 25-сессияси доирасида Самарқандда Халқаро туризм академияси ташкил этилган эди.
Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) билан ҳамкорликда “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети ҳузурида ташкил этилган Халқаро туризм академияси жорий йилнинг октябрь ойида фаолият бошлайди.
Бу ҳақда вилоят туризм бошқармаси томонидан "Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил" дастури доирасида янги туризм объектларига ташкил этилган инфо-турда Халқаро туризм академияси директори вазифасини бажарувчи Акмалжон Одилов маълум қилди.