Самарқанд ялпи ҳудудий маҳсулотида қайси соҳа энг юқори улушга эга

Жорий йилнинг 9 ойида кичик тадбиркорлик субъектларининг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 75,4 фоизни ташкил этди.

Вилоятнинг ялпи ҳудудий маҳсулот таркибида энг юқори улуш қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги ҳиссасига (46,4 фоиз) тўғри келди. Кейинги ўринда хизмат кўрсатиш соҳаси 32,7 фоизни ташкил қилмоқда.

Туман ва шаҳарлар бўйича энг кўп саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми Самарқанд шаҳрида - 1538,1 миллиард сўм.

Шунингдек, Самарқанд шаҳри вилоят бўйича энг кўп чакана савдо товар айланмаси ҳажми - 2261,0 миллиард сўм.

Энг кўп бажарилган қурилиш ишлари ҳажми -1184,9 миллиард сўм.

Энг кўп хизматлар ҳажми 2981,7 миллиард сўм билан вилоятда етакчилик қилмоқда.

Вилоятда саноат корхоналари томонидан 14658,1 тонна йигирилган ип маҳсулоти ишлаб чиқарилган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8753,9 тоннага кўпайган.

Самарқанд вилояти статистика бошқармаси ахборот хизмати.