Самарқанд ёшлари тил ўрганишда бошқалардан ортда қоляпти(ми?)
Вилоят ёшлар ишлари бошқармасидан олинган маълумотга кўра, ўтган йил давомида 226 минг нафардан зиёд ёш “Ibrat farzandlari” лойиҳасига қамраб олинган бўлиб, уларнинг 7 минг нафарга яқини махсус сертификатга эга бўлган. Аммо...
Ёшлар ишлари агентлигининг 2024 йил давомида ёшларни хорижий тиллар, замонавий касблар ва интеллектуал ўйинларга жалб қилиш борасида энг оммабоп лойиҳаларда ёшлар қамрови, уларнинг фаол иштироки, яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланаётгани таҳлил қилинди. Хусусан, “Ibrat farzandlari” лойиҳаси фаолияти таҳлил қилинганда, ундан фойдаланишда юқори натижа кўрсатган ҳудудлар аниқланди. Унга кўра 1-ўринни Тошкент вилояти, 2- ва 3-ўринларни Бухоро ҳамда Сирдарё вилоятлари эгаллаган.
Шу ўринда савол туғилади. Нега бу рўйхатда Самарқанд йўқ? Турли йўналишлар бўйича республикада пешқадамлик қиладиган вилоятимиз ёшлари тил ўрганишда бошқалардан ортда қоляптими?
Яна бир ачинарлиси, юқори ўнталикка киритилган туман ва шаҳарлар орасида ҳам Самарқанднинг бирорта туман ёки шаҳари йўқ.
Тўлқин СИДДИҚОВ.
***
Маълумот учун: Республика бўйича қуйидаги ҳудудларда “Ibrat farzandlari” лойиҳаси фойдаланувчилари фаолиятига юқори талаб кузатилди:
1-ўрин Тошкент вилояти;
2-ўрин Бухоро вилояти;
3-ўрин Сирдарё вилояти.
Туман (шаҳар) бўйича:
1-ўрин Бухоро шаҳри;
2-ўрин Ғиждувон тумани;
3-ўрин Боёвут тумани;
4-ўрин Ангрен шаҳар;
5-ўрин Марҳамат тумани;
6-ўрин Сирдарё тумани;
7-ўрин Ховос тумани;
8-ўрин Олмалиқ шаҳар;
9-ўрин Мирзаобод тумани;
10-ўрин Андижон тумани.