Самарқандда 2 миллион 81 минг нафар фуқаро рўйхатга олинган

Бугун мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён – “Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича умумхалқ референдуми ўтказилмоқда.

Бугун соат 8.00 да 7-Самарқанд округи ҳудудидаги 1111 та референдум участкасида овоз бериш жараёнлари бошланди.

Округ бўйича овоз берувчиларнинг умумий сони 2 миллион 81 минг 436 нафарни ташкил этмоқда. Уларнинг 65 минг нафари илк бор ушбу сиёсий жараёнда қатнашаётган ёшлардир.

Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов Самарқанд шаҳридаги 42-умумий ўрта таълим мактабида жойлашган 144-референдум участкасига бориб, биринчилар қаторида овоз берди.

Участка комиссияси раиси Умид Аҳадовнинг маълум қилишича, участкада Боғдод, Орзу, Раҳматобод маҳаллаларида яшовчи 2944 нафар фуқаро овоз беради. Уларнинг 21 нафари илк марта иштирок этмоқда. 35 нафар фуқаро муддатидан олдин овоз берган.