Ўзбекистон сайлов қонунчилиги эътироф этилди
- 29.04.2023 15:10
- 133
- Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Референдумини ўтказувчи 7-Самарқанд округ комиссиясида Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси бош котиби Джанг Ин Сик ва Осиё парлемантлар ассамблеяси бош котиби Муҳаммад Ризо Мажиди билан учрашув ўтказилди.
7-Самарқанд округ комиссияси раиси Ф.Тошев мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси бўйича ўтказилаётган референдумга кўрилган тайёргарлик, бу борада округ комиссияси томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.
Меҳмонлар Ўзбекистон сайлов ва референдум қонунчилиги такомиллашиб бораётгани, бу галги тадбирга ҳам катта тайёргарлик кўрилганини эътироф этди.
Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси бош котиби Джанг Ин Сик ва Осиё парлемантлар ассамблеяси бош котиби Муҳаммад Ризо Мажиди округ фахрий меҳмонлар китобига ўз фикрларини билдириб, референдумнинг муваффақиятли ўтиши ва Ўзбекистон халқига равнақ тилади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 1 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!