МСК референдум якуний натижаларини эълон қилди. Натижаларда кичик ўзгаришлар бўлди
- 01.05.2023 17:50
- 859
- Сиёсат
Марказий сайлов комиссияси қонун бузилиш ҳолатлари аниқланиши натижасида бир неча сайлов участкаларида берилган овозларни бекор қилди. Натижада якуний натижаларда дастлабки эълон қилинган рақамларга қараганда кичик ўзгаришлар кузатилди.
Якуний натижаларга кўра, референдумда иштирок этган фуқаролар сони 16 млн. 667 минг 97 нафаргача қисқарди. Яъни, дастлабки маълумотларда эълон қилинган рақамлардан 6 минг 92 та овоз бекор қилинди. Шунда давомат 0,03 фоизга ўзгариб, 84,51 фоизни ташкил қилди.
Конституцияга киритилаётган ўзгаришларга "Ҳа" деб жавоб берганлар сони 5 447 нафарга камайиб, 15 млн. 34 минг 608 нафарни ташкил этди. Фоизда бу кўрсаткич ўзгаришсиз қолди - 90,21 фоиз.
Якуний натижаларга кўра, ўзгаришларга "Йўқ" деб жавоб берганлар сони 1 млн. 558 минг 817 нафарни ташкил этди - 9,35 фоиз.
Яна 773 672 бюллетенлар ҳақиқий эмас деб топилди.