Самарқандда 2044 нафар фуқаро карантин ҳисобидан чиқарилган, 4281 нафари эса карантин ҳолатида сақланмоқда

Ҳозирги кунда 2020 йилнинг 25 март куни соат 22:30 да “Тошкент-Самарқанд” йўналишидаги йўловчи поездида келган 1051 нафар, яъни 987 нафар эркак, 56 нафар аёл, 8 нафар вояга етмаган юртдошларимиз Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари кичик мутахассисларини тайёрлаш маркази биносида карантин шароитида сақланмоқда.

Бундан ташқари, 36 нафар фуқаролар Самарқанд тумани Саломатликни тиклаш шифохонасида карантин шароитида сақланмоқда.

Самарқанд темирйўл транспорт касб-ҳунар коллежи ётоқхона биносида сақланаётган 142 нафар фуқаролар ва Самарқанд туманидаги Бухоро минтақавий темир йўл узелига қарашли “Дўстлик” болалар ёзги дам олиш оромгоҳида сақланаётган 292 нафар фуқароларнинг барчаси умумий карантин ҳолатидан чиқарилиб, доимий яшаш манзилларига уй шароитидаги карантинга олиш учун жўнатилди.

Бугунги кунда Самарқанд вилоятида мавжуд махсус карантин пунктлари ва даволаш профилактика муассасаларида жами 4281 нафар фуқаролар карантин ҳолатида сақланмоқда. Жумладан 3104 нафари уй шароитида, 1177 нафари даволаш профилактика муассасаларида назоратга олинган.

Бугунги кунгача вилоятимизда 1470 нафар фуқаро ўз уйида ва 574 нафар фуқаро тиббиёт муассасаларидан - карантин шароитида сақланаётган жами 2044 нафар фуқаролар бугунга қадар карантин ҳисобидан чиқарилди.

Кунлик дезинфекция ишлари ҳамда санитария тарғибот тадбирлари давом эттирилмоқда.

Вилоят коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича тадбирларни мувофиқлаштириш ҳудудий идоралараро штаби.