Самарқандда 37 та касб-ҳунар мактаблари, 5 коллеж ва 22 та техникум очилди
Вилоятдаги профессионал таълим муассасаларида янги ўқув йилига жами 17780 нафар ўқувчиларни қабул қилиш режалаштирилди. Уларнинг 37 таси касб-ҳунар мактаблари, 5 та коллеж ва 22 таси техникумлардир.
2020-2021 ўқув йили учун:
– 37 та касб-ҳунар мактабларига 634 та корхона ва ташкилотларга зарур бўлган 11353 та иш ўринларига буюртмалар асосида 51 та касблар бўйича 7380 та қабул режаси;
– 5 та коллежга 197 та корхона ва ташкилотларнинг 3234 та иш ўринларига буюртмалар асосида 24 та мутахассислик бўйича 1710 та қабул режаси;
– 22 та техникумга 421 та корхона ва ташкилотларнинг 10482 та иш ўринларига буюртмалар асосида 96 та мутахассислик бўйича 8690 та қабул режаси шакллантирилди.
Шунингдек, Халқ таълими вазирлиги тасарруфига берилган 54 та касб-ҳунар коллежларидан 27 тасининг 49 турдаги ўқув-устахона жиҳозлари ҳамда 36 тасининг китоб фонди ва кутубхона жиҳозлари фаолияти давом этадиган бошқа 25 та касб-ҳунар коллежлари балансига тўлиқ ўтказиб берилди.
Давлат комиссияси мажлисининг 2020 йил 1-сон баёни билан республикадаги касб-ҳунар мактабларига ҳужжатларни қабул қилиш муддати белгиланди. Унга кўра, 2020 йил 5 июлдан 20 июлга қадар касб-ҳунар мактабларига жорий йил 9-синф битирувчиларининг ҳужжатларини онлайн қабул қилиш жараёни (ариза, шаҳодатнома ва 3×4 фотосурат) ташкил қилинади.
Янги ташкил қилинаётган касб-ҳунар мактабларида 9-синф битирувчиларига 2 йиллик умумтаълим ва мутахассислик фанларининг интеграциялашган дастурлари асосида кундузги таълим берилади.
Касб-ҳунар мактабларига жорий йилда умумтаълим мактабларининг 9-синфини битирган ўқувчилар ўқишга қабул қилинади. Ҳужжатларни қабул қилиш онлайн тарзда амалга оширилади.
Коллеж ва техникумларга жорий йилнинг 20 июлидан ҳужжат қабул қилиш бошланади.
Отажон НОРОВ,
вилоят касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси.