Самарқандда 6 килодан ортиқ гиёҳвандлик моддалар аниқланди
- 14.04.2022 14:10
- 270
- Жиноят ва жазо
Вилояти ИИБ ЖҚБ Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ҳамда ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Унда Самарқанд-Тошкент йўналишида йўловчи ташиш билан шуғулланувчи Ш.У. ва Самарқанд туманида яшовчи, тадбиркор А.Х.лар маҳаллий фуқарога 49,5 грамм миқдоридаги “опий” гиёҳвандлик моддасини 2100 АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинди.
Ушбу шахслар Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1991 йилда туғилган М.М.дан гиёҳванд моддаларни сотиб олгани аниқланди. Шу сабабдан тадбир давом эттирилди ва М.М.нинг яшаш хонадонида 5 кг. миқдордаги “опий” ва 1 кг. “гашиш” гиёҳвандлик воситаларини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, жами 6 кг. 49,5 грамм “опий” ва “гашиш” гиёҳвандлик моддалари тарқалиши олди олинди.
Ҳозирда юқоридаги шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунёдаги энг қиммат китоб
- Кеча, 19:40
- Ўқинг, қизиқ!
Ибратли воқеа: Ношукурлик
- Кеча, 19:36
- Мутолаа
Анталияда ноёб саркофаг топилди
- Кеча, 12:48
- Хориж
Муаллим нега мулзам бўлди?
- Кеча, 12:45
- Таълим