Самарқандда 7 ойда 8,5 триллион сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилди
2020 йилнинг ўтган етти ойида вилоятимизда 8 544,7 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.
Ишлаб чиқариш ҳажмининг жами саноатдаги улуши бўйича Самарқанд шаҳри 46,3 фоиз, Жомбой тумани 12,3 фоиз, Ургут тумани 8,2 фоиз ва Самарқанд тумани 7,4 фоиз кўрсаткич билан етакчи ўринни эгаллади.
Жуладан, йирик саноат корхоналарида 4 миллиард 925,4 миллион сўмлик,
жами кичик микрофирмаларда 2 миллиард 659,1 миллион сўмлик, норасмий секторларда 960,2 миллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди.
Вилоятда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг 38,2 фоизи озиқ-овқат саноати, 20,7 фоизи тўқимачилик, тикув-трикотаж саноати, 17,6 фоизи автомобилсозлик саноати, 9,4 фоизи қурилиш материаллари саноати ва 14,1 фоизи бошқа саноат маҳсулотлари ҳиссасига тўғри келади.
Жорий йилнинг 9 ойлик якуни билан вилоятимизда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 13 757,2 миллиард сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 102,7 фоизни ташкил этиши режалаштирилган.
Вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси ахборот хизмати.