Самарқандда 77 та қурилиш материаллари тайёрлайдиган корхона ишга тушди
- 31.12.2019 08:23
- 120
- Иқтисодиёт
Жорий йилда Смарқанд вилоятида умумий қиймати 500 миллиард сўмлик қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган 77 та лойиҳа амалга оширилди. Натижада 1151 та янги иш ўрни яратилди.
Маълумот учун, 2017 йилда 394,4 миллиард сўмлик қурилиш материаллари ишлаб чиқарилиб, саноатдаги улуш 4,3 фоизни, 2018 йилда 550 миллиард сўмлик маҳсулот ва саноатдаги улуш 4,6 фоизни ташкил этган.
Теглар:
қурилиш материаллари