Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Кўргазмада қурилиш материаллари ва ускуналарини харид қилиш имконияти яратилди

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳамда “INFORM RIA SERVIS” МЧЖ ҳамкорлигида қурилиш соҳасини ривожлантириш борасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, ушбу йўналишда қабул қилинган янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиш мақсадида жойларда минтақалараро кўргазма ташкил этилмоқда.

Бугун Самарқанд вилояти қурилиш бош бошқармасида замонавий қурилиш техникаларининг кўргазмаси ўтказилмоқда. Кўргазманинг очилиш маросимида рақобатбардош, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар сони йил сайин ортиб бораётгани, маҳаллий саноат корхоналари маҳсулотларининг сифати янада ошаётгани, уларнинг турлари кўпаяётгани алоҳида таъкидланди.

Кўргазмада қурилиш, пардозлаш, фасад, материаллар ва керамика маҳсулотлари, ламинацияланган пол усти қопламалари, ёғоч-пайраха плиталари, ламинацияланган поллар ва девор панеллари, қурилиш плиталари ишлаб чиқарадиган корхоналар ўз маҳсулотлари билан иштирок этмоқда.

Тадбирда қурилиш материаллари, қурилиш ускуналарини тўғридан-тўғри харид қилиш имконияти яратилган.

Самарқанд вилояти қурилиш бош бошқармаси ахборот хизмати.