Самарқандда “Avicenna Heritage” - "Абу Али Ибн Сино мероси" доривор ўсимликлар маҳсулотларининг биринчи халқаро кўргазмаси бошланди

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Самарқанд вилоят ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамда Ўрмон ҳўжалиги давлат қўмитаси ташаббуси билан Жомбой туманидаги “SOF EXPO SAMARKAND” кўргазмалар мажмуасида илк бор доривор ўсимликлар маҳсулотларининг биринчи халқаро кўргазмаси ташкил этилди.

Кўргазма маҳаллий фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, фарммаҳсулотларни маҳаллийлаштириш ва экспорт қилиш ҳажмини ошириш, Ўзбекистонда қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий компанияларни жалб қилишга қаратилган.

Кўргазмада маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчилар ўз маҳсулотлари билан ҳамда соҳани тартибга солувчи органлар, сотувчи ташкилотлар ва фармацевтика бозори мутахассислари иштирок этяпти.