Самарқандда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон кубоги ўтказилади
- 04.09.2019 09:39
- 125
- Спорт
5-8 сентябрь кунлари Самарқанд вилоятида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон кубоги бўлиб ўтади.
МОҚ хабарига кўра, унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри терма жамоаларидан 100 нафарга яқин спортчи иштирок этиши кутилмоқда.
Регламентга кўра, спортчилар мазкур кубок баҳсида 200, 500 ва 1000 метр масофада баҳс олиб борадилар. Ўзбекистон кубогида эркаклар К-1, К-2, С-1, С-2, К-4, С-4, аёллар эса К-1, К-2 қайиқларида юқоридаги масофаларда чемпионлик учун кураш олиб боришади.
Шунингдек, мусобақа доирасида параканоэчилар ҳам ғолиблик учун баҳс олиб бориши белгилаб қўйилган. Унда иштирокчилар КL-2-, KL-3, К-1, VL-3, С-1 йўналишларида 200 метр масофага стартга чиқишади.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш - бош мақсадимиз
- 51 дақиқа аввал
- Самарқанд
Қўшқўрғондаги отишма
- Бугун, 11:54
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!