Самарқандда бугун навбатдан ташқари сессия бўлиб ўтади

Бугун – 8 февраль куни Самарқанд вилоят ҳокимлигида халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари олтмиш биринчи сессияси бўлади.

Видеоселектор тарзида ўтказиладиган сессия ишида Самарқанд вилоятида аҳолига кўрсатилаётган тиббий санитария ёрдами сифати ва самарадорлигини ошириш, тиббиёт муассасаларининг моддий техник базасини янада мустаҳкамлаш, кадрлаш таъминотини яхшилаш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи ва соғлом овқатланиш маданиятини тарғиб қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар аҳволи таҳлил этилади.

Шунингдек, сессияда бошқа масалалар ҳам кўрилиши кутилмоқда.

Сайтимизни кузатиб боринг. Бу ҳақда батафсил маълумот берамиз.