Самарқандда экспорт қилинган товарлар ҳажми ошди

Шу йилнинг 11 ойи давомида Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан қиймати 3 601,0 млн. АҚШ доллари миқдорида товарлар экспорт божхона режимига расмийлаштирилган.

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 871,2 млн. АҚШ долларига ёки 31,9 фоизга кўпайган.

Экспорт қилинган товарлар асосан:

Мева-сабзавот маҳсулотлари - 386,8 млн. АҚШ доллари ёки 35,2 фоиз;

Металл ва улардан тайёрланган буюмлар – 158,5 млн. АҚШ доллари ёки 14,4 фоиз;

Транспорт ва қисмлари - 140,9 млн. АҚШ доллари ёки 12,8 фоиз;

Озиқ-овқат маҳсулотлари - 140,3 млн. АҚШ доллари ёки 12,8 фоиз;

Тўқимачилик маҳсулотлари - 97,7 млн. АҚШ доллари ёки 8,9 фоиз;

Тамаки маҳсулотлари - 78,5 млн. АҚШ доллари ёки 7,1 фоиз;

Тирик ҳайвонлар ва озуқалари - 25,6 млн. АҚШ доллари ёки 2,3 фоиз;

Тош, керамика - 15,9 млн. АҚШ доллари ёки 1,4 фоиз;

Кимё саноати маҳсулотлари - 11,3 млн. АҚШ доллари ёки 1,0 фоиз;

Бошқа товарлар – 33,6 млн. АҚШ доллари ёки 3,1 фоиз.