Самарқандда “ФИЗИКА - 2024” III  халқаро форуми ўз ишини бошлади

Самарқанд давлат университетида ўтказилаётган мазкур анжуманда АҚШ, Озарбайжон, Руминия, Россия, Белорусия, Қозоғистон ва республикамизнинг илмий текшириш институтлари, олий таълим муассасалари вакиллари, олимлар иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Фанлар академияси, ЎзФА Ядро физикаси институти, Самарқанд давлат университети, Муҳандислик физикаси институти ҳамкорликда ташкил этилган форумда материя ва коинотнинг тузилиши, конденсирланган ҳолат физикаси, амалий физика йўналишлари бўйича илмий изланишлар натижалари муҳокама қилинади.

Форум 25 апрелга қадар давом этади.