Самарқандда газ идораси ходими ишга тикланди
Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг жорий йил 7 июндаги қарорида фуқаро Б.С.ни “Ҳудудгаз” Самарқанд филиали “Каттақўрғонгаз” газ таъминоти суюлтирилган газ бўйича хизмати чилангар-таъминотчиси вазифасига ишга тиклаш белгиланган.
Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган қарорда шунингдек, даъвогар фойдасига мажбурий прогул кунлари учун 7 миллион сўм, маънавий зарар учун 4 миллион сўм ундириш кўрсатилган.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида фуқаро ишга тикланиб, 11 миллион сўм маблағ унинг пластик картасига ўтказиб берилди.
Дилшод Абдуғаниев,
Бюронинг Самарқанд шаҳар бўлими давлат ижрочиси.