Самарқандда гиёҳванд моддалар савдосига чек қўйилди
2020 йил 5 август куни Самарқанд вилояти ДХХ, ИИБ ва божхона бошқармалари ходимлари томонидан Ургут туманида яшовчи Ё.Ш. бошқарувида бўлган “Ласетти” русумли автомашина Паст Дарғом тумани ҳудудида тўхтатилди. Автомашина кўздан кечирилганда “бардачок” ост қисмидан целлофан пакетга ўралган 146.58 грамм оғирликдаги “опий” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди.
Шундан сўнг Ё.Ш.нинг яшаш манзилида ўтказилган тинтув тергов ҳаракати давомида 1 килограмм 156 грамм «опий», 1 килограмм 490 грамм «марихуанна» наркотик моддаси, 600 миллилитр «опий» гиёҳвандлик воситасининг суюқлиги ва 36 минг АҚШ доллари, 5 минг Россия рубли, 29 миллион сўм миқдоридаги пуллар процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Ҳолат юзасидан ҳозирда Ё.Ш. ва унинг жиноий шериги А.Р.га нисбатан ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.