Самарқандда гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ 2 та жиноят иши қўзғатилди
2020 йилнинг 4 февраль куни тахминан соат 15:33 ларда Самарқанд шаҳар, Рудакий кўчасида жойлашган дорихонанинг эгаси, 19 ёшли Ў.Б. вазни 0,8 грамм бўлган 10 та конвалютадаги жами 100 дона “Кодекс” номли дори-воситасини 150.000 сўм эвазига қонунга хилоф равишда сотган вақтида Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ушланиб, холислар иштирокида тегишли тартибда расмийлаштирилган.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва Ў.Б.га нисбатан ушбу модда билан айблов эълон қилинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
2020 йилнинг 5 февраль куни соат 19:00 ларда Самарқанд шаҳар, 8-март кўчасида жойлашган дорихонанинг эгаси, 21 ёшли Б.Ў. вазни 0,4 грамм бўлган 50 дона “Кодекс” номли дори-воситасини 75.000 сўм эвазига қонунга хилоф равишда сотган вақтида Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ушланиб, холислар иштирокида тегишли тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган ва Б.Ў.га нисбатан ушбу модда билан айблов эълон қилинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.