Самарқандда истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олинди
- 24.03.2026 16:28
- 62
- Жиноят ва жазо
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Каттақўрғон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “N.B.” МЧЖ раҳбари Н.И. “Зиёлилар” МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида умумий баҳоси 145,3 миллион сўмлик 4 134 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланди ва маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Теглар:
алкоголь маҳсулотлари
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
45 ёшдан кейинги ҳаёт формуласи
- Бугун, 08:58
- Самарқанд
Ибратли оила – бугуннинг қаҳрамони
- 15/05, 17:33
- Самарқанд
Энг омадсиз одамлар
- 15/05, 16:10
- Ўқинг, қизиқ!