Самарқандда “Касблар танлови”нинг республика босқичи якунланди

«Мен келажакман» шиори остида ўтказилган танловнинг ҳудудий босқичларида ғолибликни қўлга киритган 70 нафардан зиёд йигит-қиз ғолиблик учун беллашди.

Танлов якунига кўра, новвойчилик йўналишида Паст Дарғом туманидан Сабрина Нуруллаева, дизайнерликда Нукус шаҳридан Ирода Юсупова, элекртромонтаж йўналишида тошкентлик Икром Эшимов, пайвандлаш йўналишида Янгиҳаёт туманидан Даурбек Давренов, ёш қурувчи йўналиши бўйича шофирконлик Собиржон Нусратовлар ғолиб бўлди.

Улар 2025 йилда Тайванда ўтказиладиган «Worldskills Asia-2025» халқаро касблар мусобақасида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.