Самарқандда катта миқдордаги пиротехника савдосига чек қўйилди
- 19.12.2021 11:19
- 120
- Самарқанд
Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ходимлари Қўшработ, Жомбой, Булунғур ва Самарқанд туманларида пиротехника воситалари савдосига қарши курашиш мақсадида тадбирлар олиб борди.
Тадбир давомида Қўшработ туманида яшовчи А.Н., Пайариқда яшовчи С.А., Жомбой туманида яшовчи Э.Л. ва Р.М., Булунғур туманида яшовчи А.А., Ургут туманида яшовчи Ф.Н. ҳамда Самарқанд туманида яшовчи И.Б.лардан қиймати қарийб 19,5 миллион сўм бўлган 14 880 дона “Британик” ва “Треня” ҳамда 18 дона “Новий век” (салют) пиротехника воситаларини сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан олиб қўйилди.
Айни пайтда ушбу ҳолатлар бўйича юқоридаги шахсларга нисбатан терговга қадар текширув тадбирлари олиб борилмоқда.
Теглар:
пиротехника
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 3 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!