Самарқандда Марказий Осиёдаги ягона киномобиль ўз кинонамойишларини олиб бормоқда
Вилоятимиз шаҳар ва туманларида "Автокинотеатр"да янги фильмларнинг бепул намойиши ташкил қилиняпти.
Ушбу кинонамойиш 29 август куни Булунғур туманидан бошланди.
- 80 ўринга мўлжалланган киномобиль туман давлат хизматлари маркази биноси ёнига жойлаштирилди, - дейди туман ҳокими ўринбосари Азизбек Бўрибоев. – Янги ўзбек фильмлари киномухлслар учун бир кунда тўртта сеансда намойиш этилди. Байрам муносабати билан кинонамойишга кўпроқ ижтимоий дафтарларда турувчи аҳолини жалб қилдик.
Ушбу киномобиль вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида бир ой мобайнида икки кундан тўртта сеансда кинонамойишлар ўтказади. Вилоятда мазкур хизмат Мустақилликнинг 31 йиллиги муносабати билан йўлга қўйилган.