Самарқандда "наушник" тақиб, йўлдан ўтаётган велосипедчини "Каптива" уриб юборди
- 23.05.2020 19:50
- 823
- Ҳодиса
21 май куни соат 19:05 ларда Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри, Румий кўчаси 6-уй қаршисида ҳайдовчи - 1971 йилда туғилган А.В. (эркак) “Каптива” русумли транспорт воситаси тезлигини меъёридан оширган ҳолда бошқариб кетаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан қулоғига қулоқчин таққан ҳолатда велосипед бошқариб ўтаётган, 1985 йилда туғилган Н.Я.ни уриб юбориб, ЙТҲ содир этган.
Оқибатда велосипедчи 35 ёшли Н.Я. (эркак) олган тан жарохатлари оқибатида ЙТҲ жойида вафот этган.
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур ЙТҲ юзасидан Самарқанд шаҳар ИИО ва ФМБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 18:07
- Ўқинг, қизиқ!
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Кеча, 16:05
- Мутолаа
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа