Самарқандда ўқишга киритиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда ДХХнинг Самарқанд вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Самарқанд Темир йўл техникуми талабалар ётоқхонаси тарбиячиси вазифасида ишловчи Ў.Б. фуқаро Ш.ни ушбу техникумга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунигдек, Департамент ҳамда Миллий гвардиянинг Самарқанд вилоят бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Самарқанд шаҳридаги жамоат саломатлиги техникуми ўқитувчиси С.Х. фуқаро Д.нинг қизини, танишлари орқали ушбу техникумга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.