Самарқандда пиротехника воситалари савдоси билан шуғулланувчи икки йигит аниқланди

Вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан Самарқанд шаҳридаги Ғафур Ғулом номли маҳаллада яшовчи Ё.М. бошқарувида бўлган «Дамас» русумли автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Бу жараёнда машинанинг юкхонасида 90 қути «Британик», 56 дона бошқа турдаги пиротехника воситалари борлиги аниқланиб, ҳужжатлаштириб олинди.
Шунингдек, Самарқанд туманининг «Қуйи Чордара» маҳалласи ҳудудида тунги хизматни олиб бораётган профилактика инспекторлари томонидан «Нексия» русумли транспорт воситаси кўздан кечирилганда, Ургут тумани «Торинжак» маҳалласида яшовчи Х.Д. машинасининг юкхонасида 13 750 дона «Микки маус» ёзувли пиротехника воситалари ҳамда 9 дона салют мушакларини сотиш мақсадида олиб юрганлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштирилди.
Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар (https://iiv.uz/oz/news/samarqandda-sotish-maqsadida-olib-ketilayotgan-pirotexnika-manziliga-yetmadi)ига кўра, иккала ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.