Самарқандда Шимкент шаҳар ўзбек драма театрининг “Қашқир улиган тун” спектакли намойиш этилади
- 16.04.2019 11:53
- 100
- Афиша
Самарқанд вилоят мусиқали драма театрида 18 апрель куни Шимкент шаҳар ўзбек драма театри томонидан саҳналаштирилган “Қашқир улиган тун” спектакли намойиш этилади.
Спектакль Қозоғиcтон Республикаси давлат мукофоти ва М.Шолохов номидаги Халқаро мукофот совриндори Собит Дўсанов драмаси асосида режиссёр Сайфиддин Мелиев томонидан саҳналаштирилган.
Асарда 21 ёшли Дониёрнинг тўйи куни тасодифан вафот этиши, унинг меҳрибонлиги, ақллилиги, инсоний фазилатлари, Сейилхон ва Савленинг “Қашқир улиган тун”даги суҳбатлари актёрлар томонидан маҳорат билан очиб берилган. Дониёрнинг онаси Ойгулнинг касалхонада даволанмай чиқиб кетиши ва фарзанд доғида вафот этиши жуда таъсирли ёритилган.
Теглар:
театр
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Тест синовлари ўтказиладиган бинолар тайёрми?
- Бугун, 18:02
- Таълим
СамИСИ да ёшларга эътибор қандай?
- Бугун, 17:55
- Жамият
Сув минораси таъмирланмоқда
- Бугун, 17:30
- Самарқанд
Маънавиятсиз жамият – суст жамиятдир
- Бугун, 11:50
- Жамият