Самарқандда солиқлар ва солиққа тортиш йўналишида ҳам кадрлар тайёрланади

Қабул квоталари параметрларига кўра, Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиалига 2020-2021 ўқув йили бакалавриат кундузги таълим шакли учун 300 та ўрин ажратилди. Шундан 15 та давлат гранти, 285 та тўлов шарномаси асосида талабалар ўқишга қабул қилинади.

Филиалда янги ўқув йилидан солиқ ва солиққа тортиш йўналиши очилади. Ушбу йўналишга 25 та ўрин ажратилган бўлиб, барчаси тўлов шартномаси асосида ўқишга қабул қилинади.

Шунингдек, 2020-2021 ўқув йили сиртқи таълим шакли учун 100 та ўрин ажратилди.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали ахборот хизмати.