Самарқандда сув тежовчи технологияларга хизмат кўрсатадиган қўшма корхоналар ташкил этилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 3 декабрь куни илм-фан ва инновацияни ривожлантириш борасида олий таълим муассасалари, илмий ташкилотлар, тармоқ ва ҳудудлар олдидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда, сув хўжалиги соҳасидаги муаммоларни ҳам илмий ечимлар орқали ҳал қилиш мумкин. Хусусан, суғоришда сув тежовчи технологияларни қўллаш кенгайиб бораётгани. Лекин бунда ўғитларни тўғри эритиш, суғориш вақтини аниқлаш, муддатида техник хизмат кўрсатиш бўйича тизим ташкил этилмагани. Ёмғирлатиб суғориш бўйича илмий тадқиқотларни амалиётга жорий этиш ҳам оқсаётгани, айтиб ўтилди.
Шу боис Наманган, Самарқанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида сув тежовчи технологияларга хизмат кўрсатадиган қўшма корхоналар ташкил этиш бўйича топшириқ берилди.
Хорижий молия ташкилотлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган ирригация объектларини лойиҳалаштириш ишларига чет эллик мутахассислар билан бирга маҳаллий олимларни ҳам жалб қилиш муҳимлиги айтилди.