Самарқандда тадбиркорлар томонидан 75 МВтли 9 та кичик фото электр станциялар қурилиши кутилмоқда
- 22.08.2024 11:42
- 418
- Самарқанд
Бу иш тўққизта туманда амалга оширилади. Хусусан, Тойлоқ туманида уларнинг сони 2 та ва ҳар бири 10 МВт қувватга эга бўлади. Шундай қувватга (10 МВт) эга фото электр станциялар Самарқанд шаҳри, Тойлоқ, Пайариқ, Пахтачи ва Ургут туманларида ҳам қурилади.
Жомбой, Нуробод ва Паст Дарғом туманларида қуриладиган фото электр станциялар 5 МВт қувватга эга бўлади.
Режалаштирилган ушбу объектлар тадбиркорлар томонидан қуриб, ишга туширилади.
Вилоятда шунингдек, 18 та кичик ва микро ГЭСлар барпо этилиши кўзда тутиляпти. Шундан 7 таси "Ўзбекгидроэнерго" АЖ буюртмачилигида, 11 таси тадбиркорлар томонидан қурилади.
Теглар:
фотоэлектр станцияси