Самарқандда тадбиркорликка иштиёқманд ёшлар қандай қўллаб-қувватланаяпти?
Бизнес лойиҳалари учун 6 431 нафар йигит-қизларга 150 млрд. сўм, шундан 553 нафар "Ёшлар дафтари"га киритилганларга 11,9 млрд. сўмлик кредит ажратилган.
Бундан ташқари, 50 та лойиҳага 31 млрд. сўм кредит ажратиш режалаштирилган.
Шунингдек, 20 нафар ёшларнинг стартап лойиҳалари учун 2 млрд. 269 млн. сўм ҳамда “Ёш инноваторлар” форуми доирасида “Хакатон” мусобақасида ғолиб бўлган 5 нафар лойиҳа ташаббускорларига 25 млн. сўм маблағ ажратилган.
Стартап лойиҳалар учун ажратилган 1 млрд. сўм маблағни олиш учун 75 та лойиҳа тақдимот жараёнида турибди.