Самарқандда такси ҳайдовчиси гиёҳванд модда сотаётганда ушланди

Жорий йилнинг 9 сентябрь куни Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ 9- ИИБ ходимлари томонидан шаҳардаги Қорасув массиви Обод-маскан маҳалласида тезкор тадбир ўтказилди.

1987 йилда туғилган П.С. Б.Б. исмли шахсга пакетга ўралган “гашиш” гиёҳвандлик моддасини сотган вақтда ушланди.

Бундан ташқари, гумонланувчи бошқарувидаги «Спарк» русумли автомашина кўздан кечирилганда, 0,5 литрли елим идишда чекилган “гашиш” гиёҳвандлик моддаси ҳамда бита таёқ борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштирилди.

Вилоят ИИБ ахборот хизматининг хабарига кўра, мазкур ҳолат Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.