Самарқандда ватанпарварлик ойлиги бошланди
Вилоятимизда “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда ватанпарварлик ойлигига старт берилди.
Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Рустам Қобилов, Марказий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Ачилов ҳамда вилоятдаги тегишли ташкилот ва бошқармалар масъуллари ҳамда ёшлар иштирок этди.
“Янги Ўзбекистон армияси - мамлакат таянчи, халқимиз фахри!” шиори остидаги ўтказиладиган ватанпарварлик ойлигини вилоятнинг барча ҳудудларида юқори савияда ўтказиш, унда фаол иштирок этиш бўйича кўрсатмалар берилди.