Самарқандда вилоят прокурорига мурожаат қилган тадбиркорнинг солиқ тўловлари қайта ҳисобланди

“Humo omad savdo markazi” масъулияти чекланган жамияти раҳбари З.Давлатова 16 декабрь куни вилоят прокурорининг сайёр қабулида солиқ тўловидаги тушунмовчилик ва унинг ортидан юзага келган муаммо билан мурожаат қилган.

Эътиборлиси, масала қисқа кунларда кўриб чиқилиб, мурожаат қаноатлантирилган.

Вилоят прокуратурасидан маълум қилишларича, жамият жорий йил 3 февралда Пахтачи тумани Давлат хизматлар марказидан юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтган ва рўйхатдан ўтказиш чоғида умумбелгиланган солиқ тўлаш тартиби танланган.

Яни рўйхатдан ўтиш чоғида қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғини тўлашга ихтиёрий равишда тўлашни эмас, умумбелгиланган солиқ тўлаш тарифига ўтган.

Шу боис, З.Давлатова тушунмасдан умумбелгиланган солиқ тўлаш тартибини танланганлиги жамиятнинг солиқ режимини умумбелгиланган тартибдан соддалаштирилган тартибга ўтказишда амалий ёрдам бериш тўғрисида Давлат солиқ қўмитасига хат берилди.

Хат Давлат солиқ қўмитаси томонидан кўриб чиқилиб, “Humo Omad Savdo Markazi” МЧЖнинг солиқ режими соддалаштирилган тартибга ўтказилди. Натижада тадбиркорга 50 миллион сўм эмас, 14 миллион сўм солиқ ҳисобланди.