Самарқандда хусусий олий таълим муассасалари сони бештага етди

Бугун Самарқандда давлат олий таълим муассасалари билан бирга хусусий олий таълим муассасалари ҳам фаолият юритмоқда. Аммо уларнинг лицензияси борми, эртага дипломи тан олинадими, деган савол кўпчиликни қизиқтиради.

Вилоят олий таълим, фан ва инновациялар бошқармасининг Zarnews.us’га маълум қилишича, 2024 йилнинг 15 август ҳолатида вилоятда нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга нодавлат олий таълим муассасаларининг сони 5 тага етган. Улар қуйидаги нодавлат олий таълим муассасаларидир:

- Самарқанд халқаро технология университети (лицензия номи: “Самарқанд халқаро технология университети” МЧЖ);

- Тошкент Кимё халқаро университети Самарқанд филиали (лицензия номи: “Тошкент Кимё халқаро университети” МЧЖ Самарқанд филиали);

- ISFT Самарқанд филиали (лизенция номи: “International School of Finance Technology and Science” МЧЖ Самарқанд филиали);

- Зармед университети Самарқанд филиали (лицензия номи: “Зармед университети” МЧЖ Самарқанд филиали);

- Иқтисодиёт ва педагогика университети Самарқанд филиали (лицензия номи: “Иқтисодиёт ва педагогика университети” НТМ Самарқанд филиали).