Самарқандда хусусий шифохоналар сони 650 дан ошган
Ушбу йўналишда Тошкент шаҳри (1700) ва Андижон (750) етакчилик қилмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги телеграм каналида хабар қилинмоқда.
Унга кўра, соғлиқни сақлашда хусусий секторнинг улуши 30 фоизга етган. Мамлакатимизда хусусий тиббиёт ташкилотларининг сони ҳар йили ўртача 600-700 тага ортиб боряпти.
Бугунги кунда юртимизда жами 8300 та нодавлат тиббиёт ташкилоти фаолият юритмоқда. Шундан 1618 таси стационар муассаса бўлиб, уларда 45 000 дан ортиқ шифо ўрни яратилган.
Энг кўп хусусий шифохоналар Тошкент шаҳри ва Андижон вилоятида фаолият юритмоқда. Самарқанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида уларнинг сони 650 дан ошган.