Самарқандда ялонғоч юрган эркакларга суд жазо тайинлади

Ижтимоий тармоқларда кўчада яланғоч ҳолда юрган эркакларнинг видеолавҳаси тарқалди.

Видеода икки яланғоч эркакнинг Самарқанд шаҳри кўчасида юриб бораётгани, сўнг омма томонидан ушлаб олиниб, сўроқ қилингани акс этган.

Воқеа 29 февраль куни тунги соат 23:50 атрофида Самарқанд шаҳри, Сартепа масканида содир бўлган.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, тартиббузарларнинг шахси аниқланган. Видеодаги шахслар нега бундай йўл тутишганини ва бу ҳолатдан чин кўнгилдан пушаймон эканини билдириб, кечирим сўрашгани ҳақида хабар берган эдик.

Бугун, 2 март куни Самарқанд шаҳар маъмурий ишлар бўйича судининг 2020 йил 2 март кунидаги қарорига асосан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик)да кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этганликлари учун, фуқаро Ж.Н.га 15 сутка муддатга, фуқаро Ў.Т.га 15 сутка муддатга, фуқаро Х.Д.га 10 сутка муддатга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.