Самарқандда яна бир лавозим ўзгариши маълум қилинди

Вилоят ҳокимининг ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Асқар Умаров бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига асосан эгаллаб турган вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Ушбу лавозимга шу кунга қадар Самарқанд вилояти Бандлик Бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Исроил Жабборов тайинланди.

1982 йил Ургут туманида туғилган И.Жабборов 2006-2020 йиллар давомида вилоят ва Ургут туман ҳокимликларида фаолият олиб борган.