Самарқандда «Заправка» нега ёниб кетди?
Самарқанд шаҳар Рўдакий кўчаси 5 манзилда жойлашган «Автогаз-Инвест» оилавий корхонасига қарашли автомобилларга газ ва автобензин ёқилғиси қуйиш шахобчасида 12 август куни ёнғин содир бўлган.
Ёнғин тўғрисида Самарқанд шаҳар ИИБ марказ навбатчиси томонидан соат 17:26 ларда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси ЁХБнинг КВБ ва ММ га узатилган.
Табиий офатни жиловлаш учун 5 та ёнғин ўчириш экипажлари ва 2 та «Камаз» русумидаги сув ташувчи ёрдамчи экипажлар жалб этилган. Бўлинмалар соат 17:30 да ёнғин жойига етиб бориб, 10 минутда ўраб олган ва 20 минутда бартараф қилган.
Ёнғин натижасида 2 та газ қуйиш колонкаси, 1 та автобензин қуйиш колонкаси, 200 метр квадрат ёқилғи қуйиш айвонининг шифти, шиферли томи, бинонинг олди қисми оператор ва хизмат хоналари, дераза ромлари ҳамда оператор хонасидаги жиҳозлар қисман ёнган.
Ёнғинни ўчириш экипажлари томонидан АГҚШ ва АЁҚШнинг ёқилғи сиғимларига ёнғин тарқалишининг олди олиниб, сақланаётган ёқилғи ва газ маҳсулотлари ёниб кетишининг олди олинган.
«Нексия» русумли давлат рақами 01 F 135 YA бўлган автомобилга бензин қуйиш вақтида технологик жараёнларнинг бузилиш сабабли ёнғин келиб чиққанлиги тахмин қилинмоқда.
Содир бўлган ёнғин вақтида фуқаролар жабрланмаган.
О.Салимов,
Самарқанд шаҳар ФВБ ЁХБ инспектори, лейтенант.